18/08/2026
Танангиз чарчаганига қарамай нега баъзи пайтларда уҳлай олмайсиз?
Кундузи иш, суҳбат ва ташқи шовқинлар фикрларни чалғитади. Кечаси атроф тинчлангач эса ҳал қилинмаган масалалар, эртанги режалар ва айтиб улгуролмаган гаплар бирин-кетин хаёлга кела бошлайди. Инсон шу пайтда ўзини ухлашга мажбур қилади:
“Тезроқ ухлашим керак. Эртага барвақт тураман. Ҳали ҳам ухламаяпман...”
Аммо уйқу буйруқ билан келмайди. Уни қанча кўп назорат қилишга уринсак, мия шунча сергакланади. Натижада тана тўшакда бўлса ҳам асаб тизими ҳали ҳам кун тугамагандек ишлашда давом этади.
Заъфарон уйқу дориси каби онгни бир зумда ўчирмайди. Унинг таркибидаги кроцин ва сафранал моддалари асаб тизими ҳамда уйқу сифати билан боғлиқ жараёнларга катта таъсир қилади. Клиник тадқиқотларда заъфарон экстрактини қабул қилган инсонларда уйқу сифати яхшилангани кузатилган.
Шунинг учун заъфаронни кечқурун илиқ сув, чой ёки сутга оз миқдорда қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Бу мияни мажбуран “ўчириш” эмас, балки унга кун тугагани ва дам олиш вақти келганини билдирувчи кечки одат бўлиб хизмат қилади.
BMB Za'faron - фикрлар шовқинидан тунги хотиржамликка юмшоқ ўтиш учун табиий таъм ва хушбўйлик.
BMB Za'faron маҳсулотларини BMB MARKET дўконидан, шунингдек Uzum ва Korzinka Go маркетларининг интернет платформаларидан харид қилишингиз мумкин.
📍 BMB Market - Яшнобод филиали: Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, 60-уй.
📞 Call center
+998555162299